Мақолада ички ишлар органлариннг эксперт-криминалистика булинмалари томонидан ҳақ эвазига кўрсатиладиган хизматларнинг турлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилиб, чет эл тажрибаси таҳлил этиб берилди. Шунингдек, ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари атрофлича ўрганилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди
Мақолада республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилганлиги, қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, эришилган ижобий натижалар, истиқболли вазифалар, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, қисқа ва узоқ даврдаги истиқболда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш буйича илмий асосланган тавсиялар берилган.
Мақолада шикастланиш механизмига қараб болалардаги транспорт жароҳати хусусиятлари таҳлил қилинади. Aвтоҳалокат пайтида автомобил ичида жароҳат олган болалар: "болалар йўловчилари" ва "рулда ўтирган болалар" бош, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланишлари нисбатан юқори бўлганлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу гуруҳдаги беморларда суяк, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг шикастланиши қайд этилди ва уларнинг миқдори бўйича одатда бир ёки иккита тизимнинг зарарланиши кузатилди. Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, биринчи ёки иккинчи даражали оғирлик одатда устунлик қилди.
Йўловчи салонидан ташқарида жароҳат олган болаларда: "пиёдалар болалари" автоулов томонидан урилган, шикастланиш кам даражада бош травмаси, бурун суяклари ва оёқларнинг шикастланиши билан характерланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу ҳолатларда асосан суяк, нафас олиш ва юрак-қон томир тизимларининг зарарланиши кузатилади ва миқдори бўйича одатда икки ёки учта тизимнинг шикастланиши кузатилади.Шикастланишнинг оғирлиги тузилишига кўра, иккинчи ва учинчи даражадаги оғирлик одатда устунлик қилади.
Мақолада талабаларнинг психологик тайёргарлиги омиллари таҳлил қилинади, университетда таьлимнинг дастлабки босқичида муваффақият қозонишига таьсир қилади. Ўқишга психологик тайёрлик бу ажралмас таьлим, университетда ўқиш шароитларига тез мослашиш ва таьлим дастурини ўзлаштириш муваффақиятининг муҳим башоратидир. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, психологик тайёргарликни тиббиёт университетида ўқув ва касбий фаолият самарадорлигининг узоқ муддатли прогнози сифатида кўриб чиқиш мумкин.Таьлимнинг дастлабки босқичида психологик тайёргарлик омили психологик ҳолат бўлиб, ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. университетда турли даражадаги муваффақиятга эришган талабаларнинг мослашуви. "Энг яхши муваффақиятга эришган" талабаларнинг мослашуви ортиқча психологик ва шахсий психологик ресурсларнинг кўп сарфланиши билан бирга келади. Соғлиқни сақлаш ҳолатини субьектив баҳолашнинг ўзгариши, алоқа ва фаолият соҳаларидаги бузилишларни аниқлаш психологик тайёргарликнинг пасайишини эрта Маниқлаш ва уни оширишга қаратилган ўз вақтида тузатиш имконини беради.
Мазкур мақолада корейс классик қиссаларининг матнларида когнитив лингвистика атамаларидаги “яхшилик” ва “ёмонлик” концепти инсон тафаккурининг универсал тушунчаси сифатида кўриб чиқилади, унинг мазмуни ва моҳияти корейс қиссалари материали асосида очиб берилади.
Норевматик генезли миокард касалликлари болаларда энг кўп учрайдиган юрак патологияларидан биридир. Юқумли касалликлар болалар касалликлари ичида энг кенг тарқалган патология бўлиб, унинг фонида юрак-қон томир тизими хам патологик жараёнга жалб қилинади. Ўткир вирусли инфекцияга чалинган беморларнинг тахминан 1-5% да миокард зарарланиши кузатилади. Кўп тарқалган инфекцияларнинг қўзғатувчилари юрак мушагига бевосита ёки билвосита зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Деярли барча маълум инфекциялар миокардитни келтириб чиқариши мумкин. Кардит ривожланишига вирусли, вирусли ва бактериал инфекциялар, сурункали инфекция ўчоқлари, аллергия олиб келади. 1-3 ёшдаги болаларда кардит дастлабки босқичларда, юқтиришнинг ўткир даврида ривожланиб, ўртача ва оғир шаклларда давом етади. 4-7 ёшли болаларда кардит белгилари инфекциядан 15-20 кун ўтгач ривожланади, ўртача оғир ва енгил шаклларда кечади. Терапия, диспансер кузатуви болаларни реабилитация қилишга ёрдам беради, бу эса кардитнинг сурункали кечивига ўтишини олдини олади.
Мақолада артериал гипертонияни олдини олиш ва даволашда соғлом турмуш тарзининг муҳим элементлари ҳисобланган мақсадли парҳез ва рационал овқатланиш қоидаларига риоя қилиш ва DASH парҳез дастурини тадбиқ қилишнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. Соғлом турмуш тарзининг асосларидан бири бўлган диетик ёндашув ва рационал овқатланиш номедикаментоз даво сифатида кўпгина юрак қон томир тизими касалликларида жумладан артериал гипертонияда ҳам кенг қўлланилади. Артериал гипертония ривожланишида ош тузи миқдорининг тавсия қилинган миқдоридан ортиқча бўлиши резистив қон томирлар деворининг прессор омилларга нисбатан сезгирлигини оширади. Натижада периферик қаршилик ҳамда артериолалар тонусининг ошишига сабабчи бўлади. Оқибатда артериал гипертензия даражасининг турғун ошиши, нишон аъзоларда шикастланишлар ва гипертоник кризлар кузатилишининг ошишига олиб келади.
Мақсадли тадқиқот доирасида 1 ойдан 42 ойгача бўлган аффектив-респиратор пароксизмларга эга бўлган жами 70 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадқиқотлар Тошкент Педиатрия тиббиёт институти клиникасида консултатив поликлиникаларда олиб борилди. Болаларни текшириш алгоритмига қуйидагилар кирди: болаларни умумий клиник, неврологик, психологик ва нейрофизиологик (мияни ЭЭГ ўрганиш) текшириш. АРП ҳосил бўлиши перинатал омиллар, шунингдек соматик касалликлар (ошқозон-ичак тракти функсионал бузилишлари, темир танқислиги шароити ва гипокалсемия) билан боғлиқ эканлиги аниқланди
Ўткир респираторли инфекция (ЎРИ) фонида ривожланган бронхопневмония (БП) бутун дунё шифокорлари дуч келадиган кенг тарқалган клиник муаммо ҳисобланади. Ҳомиладор аёлларда ЎРИ фонида ривожланган бронхопневмониянинг ўзига хос хусусияти клиниканинг атипиклигидир. Шунга асосланиб биз ўз олдимизга мақсад қўйдик: касалликнинг оғирлиги ва ҳомиладорлик ёшига қараб, акушерлик асоратларини ривожланишида бронхопневмониянинг ролини аниқлаш. Aкушерлик ва перинатал асоратларнинг структураси ва частотаси бронхопневмония ўтказган ҳомиладорлик муддатига боғлиқ бўлди.
Актуальность проблемы ранней диагностики и адекватного лечения ЖДА не вызывает сомнения, так как железо участвует во многих жизненно важных процессах: в окислительно-восстановительных и ферментных реакциях, кроветворении, снабжении органов и тканей кислородом. Ранняя диагностика, адекватная терапия и профилактика ЖДА-главные составляющие современного комплексного подхода к лечению анемии для обеспечения здоровья женщин фертильного возраста.